Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Сурхондарёда йўллар таъмирланмоқда

12525 10 Август, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1027 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 февралдаги "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида нафақат минтақавий, балки умумий фойдаланувда бўлган автомобиль йўлларини қуриш ва тубдан таъмирлашнинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган янгиланган  дастури ҳам тасдиқланган. 

Мазкур қарор ижроси юзасидан айни кунда Сурхондарё вилоятидаги автомобиль йўллари ҳам қайта қурилиб, жорий таъмирдан чиқарилмоқда. 


Жумладан, вилоятдаги 4Р-105 "Дарбанд қ. - Бойсун ш. - Элбаён қ." автомобиль йўлининг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда йўл қопламасини тиклаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Йўлнинг 65-70 километрлари оралиғида қум ва шағал аралашмасидан асос ёқизилди. 


Бундан ташқари вилоятдаги анчадан бери таъмирталаб бўлиб келган 4Р-100 "Мангузар қ. - Жарқўрғон ш. - Бандихон қ. - Олтинсой қ. – Денов ш.‎" автомобиль йўлининг 126-137 километрлари оралиғида тўлқинсимон бўртмалар бартараф этилди, 22 км узунликдаги йўл ёқаси текисланди. Йўлнинг 126-137 километрлари ҳамда 140-141 км оралиғида қисмида жорий таъмир ишлари бажарилди.


Бундан ташқари, алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур автомобиль йўлининг 134-километр қисмида 3 дона оралиқ қурилмали, 42 погон-метр  узунликдаги янги кўприк қуриш ишлари давом этаётган бўлиб, мазкур янги кўприк жорий йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилади. Иншоотнинг умумий қиймати 3 млрд. 212,6 млн сўмни ташкил этади. 


Вилоятдаги йўл қурилиш ва таъмир ишлари бугунги кунда ҳам дастур бўйича давом эттирилмоқда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали