Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Йўллар равон, манзиллар яқин

8289 14 Август, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 104 Kb)


"Қамчиқ"  ва "Резак" туннеллари ҳозирда Фарғона водийси аҳолисини пойтахт билан боғлаб турувчи энг муҳим ер ости йўли ҳисобланади. Мазкур туннелда автоуловларни тартибга солиш, мунтазам равишда тозалаш, шикастланган жойларини таъмирлаш, турфа кўнгилсизликларнинг олдини олишда хизмат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг, ҳарбийларнинг хизмати каттадир. 

Бугунги кунда уларда қор, тош ва тупроқ кўчкисидан химоя қилувчи махсус монолит темир–бетон йўлаклар ўрнатилди. Ҳарбий хизматчиларнинг яшаб турадиган биноси бетон девор билан тўсилди. Тоифаланган объектлардаги видеокузатув жиҳозлари замонавий турларига алмаштирилди. Ҳудудлар махсус симлар билан ўралди, замонавий периметриал сигнализация мосламалари ўрнатилди.   

"Қамчиқ"  ва "Резак" туннелларининг йўл қопламасини реконструкция қилиш ва ер ости сизот сувларини қочириш объектида иш олиб бориш жараёнида рўй бераётган муаммоларни вақтида олди олинмоқда. Муқаддам йўлларни таъмирлаш ишларида транспорт оқимлари ягона йўналиш орқали ҳаракат қилиб, натижада объектларда ишлар деярли тўхтаб қолганди. Бу эса  ҳаракат иштирокчиларининг жиддий нарозилигига сабаб бўлаётганди.                            

"Қамчиқ" 2-4 туннели ва "Резак" 6-8  туннелларида чала қолиб кетган ишлар қисқа муддатда якунланиб, транспорт қатнови йўлга қўйилди. Хуллас, йўлларимиз равон, манзилларимиз яқин бўлмоқда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали