Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлидаги бунёдкорлик ишлари

21653 4 Март, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 220 Kb)


Мамлакатимизда халқаро талабларга тўла жавоб берадиган миллий автомагистраль барпо этиш, уни дунё йўлларига туташтириш, автотрассалар бўйида замонавий инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Унга кўра, Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Жумладан, мамлакат автомобиль йўлининг улкан артерияларидан ҳисобланган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро автомобиль йўлининг қурилиши йўлсозларимиз олдига қўйилган биринчи даражали вазифалардандир. Бу борада салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлида фақат ўтган йилҳисобида 118 км узунликдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ишлари бажарилди.

Унга қадар, А-380 йўлининг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган 440-581 км қисмини қайта қуриш ишлари бўйича халқаро тендер савдолари ўтказилиб, унда қатнашган Корея Республикасининг POSCO.CO ҳамда Германия Федератив Республикаси "PAPENBURG" компаниялари объектларнинг цементобетон қопламасини қуриш ишларига бош пудратчи этиб тайинланган ва йўлнинг 141 км қисми қуриб битказилган эди.

Объектнинг тупроқ кўтармаси ва асосларини қуриш ишларида маҳаллий пудратчилар – Ромитан ТЙХПТФК, ТошкентКХСИТФК, Қорақалпоғистон КХСИТФК қатнашди. 

 

А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу"автомобиль йўлининг 812-832 ва 832-846 км қисмини (Қорақалпоғистон Республикасиҳудудида) қайта қуриш бўйича қурилиш монтаж ишлари Тошкент КХСИТФК ва Шимолий-Ғарбий ХДААЙСИТФК томонидан олиб борилган бўлиб, 34 км юқори сифатга эга йўл қуриб битказилди.

 

Қайта қурилгандан сўнг, юқоридаги объектлардаги йўлнинг ҳолати II-техник тоифали йўлдан I-тоифага ўтказилиб, юк кўтариш қобилияти бир ўқга (ось) 13 тн юк тушишига мўлжалланган даражага келтирилди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу -ўзбек миллий автомагистралининг таркибий қисми саналмиш халқаро аҳамиятдагиА-380- "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейноу" автомобиль йўлининг юқоридаги кўрсатилган бўлимларида қайта қурилган 175 км қисмига қўшимча равишда яна 118 км йўл жаҳон стандартларига мос сифатда қуриб битказилди. Эндиликда бу равон ва шу билан бирга мустаҳкам сифатга эга йўллар ҳали кўп йиллар давомида халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишда асқотибгина қолмай, мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсишига ҳам хизмат қилади.

 "Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали