Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўлларидаги қурилишларда инновациялар

8900 9 Июл, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 209 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги илмий-тадқиқот корхонасида айни кунда кўплаб илмий ихтиролар ва инновацион тадқиқотлар устида иш олиб борилмоқда. 

Жумладан, йўл тизимига жорий қилинаётган қуйидаги инновацион ғоялар ва технологияларни санаб ўтиш мумкин:

1. "Битум эмульсияси" ишланмасига патент олинди. Уни қўмита тизимидаги корхоналар амалиётига жорий этилганда, самарали эканлиги кўзга ташланди. Масалан, мазкур эмульсиялар Фарғона вилоятидаги 10 км узунликдаги маҳаллий автомобиль йўллари қурилишида қўлланилганда, 450 млн. сўмлик маблағ иқтисод қилинишига эришилди. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, битум эмульсияси автомобиль йўлларидаги устки қатламга ишлов беришда – уларни такомиллашган қатламга ўтказиш учун ишлатилади. Бундан ташқари бу каби эмульсиялар кўп қатламли асфаль-бетон қоришмалари ётқизилаётганда, пастки қатламга ишлов бериш, шунингдек, янги ётқизилган цемент-бетон қоришмалари чидамлилигини оширишда ҳам қўлланилади.

2. "Резино-битум мастикаси"га ҳам патент олинди.


Битум асосида тайёрланган бу каби мастикалар цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари, шунингдек, аэродромлардаги чуқурлар ва чокларни герметизация қилиш ва мустаҳкамлаш учун қўлланилади. 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали