Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Ўзавтойўл" АКда Наврўз шодиёналари

10021 23 Март, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 121 Kb)


"Ўзавтойўл" Давлат актсиядорлик компанияси мажлислар залида "Наврўз – баҳор ва бағрикенглик байрами" мавзуида маданий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бошқарув раиси А.Абдувалиев тадбирда йиғилганларни яқинлашиб келаётган баҳор, гўзаллик ва бағрикенглик байрами бўлмиш – Наврўзи олам билан табриклаб, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ўзларининг муносиб улушларини қўшиб келаётган йўлсозларнинг бугунги меҳнати – тинчлик ва барқарорлик ҳукм сураётган юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилаётгани, бугунги шодлик ва қувончнинг барчасига айнан юртимиздаги улкан байрам шукуҳи асос бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли драматург Эркин Хушвақтов ўз чиқишида халқимизнинг неча асрлик байрами бўлмиш – Наврўзи олам истиқлол сабаб халқнинг ўзига қайтарилгани, собиқ мустабид тузум даврида бу байрам кўплаб миллий анъаналар қатори қатағонга учрагани, бу айёмни тарғиб қилганлар аёвсиз таъқиб қилингани ҳақида гапирди. Драматург бир вақтлар ўзи яратган "Чимилдиқ", "Қаллиқ ўйин", "Қирмизи олма" ва бошқа кўплаб фолклор-етнографик йўналишдаги песалар ҳам айнан миллий урф-одатларга бағишлангани, ўтган аср 80-йилларида саҳналаштирилган "Майсаранинг иши", "Паранжи сирлари" каби асарларда исириқ, тумор каби деталларнинг бўлгани бу асарларга шубҳа билан қарашга асос бўлгани-ю, уларни саҳнага қўйган санъаткорлар таъқиб остига олингани каби ҳаётий мисолларни келтирди.

"Ҳандалак" гуруҳи аъзолари, халқимизнинг севимли санъаткорлари Зокир Очилдиев ва Ортиқ Султоновлар ўз чиқишлари билан тадбирга баҳорий табассум, байрамона кайфият руҳини олиб киришди.

Тадбир байрамона руҳда якунланди.

"Ўзавтойўл" АК Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали