Янгиликлар
"Тахтақорача" (Китоб) довонининг вақтинча ёпилгани тўғрисида

М-39 "Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи "Тахтақорача" (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2020 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Батафсил...Шавкат Мирзиёев: 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди.
Батафсил...Халқаро сертификат топширилди

2019 йил декабрь ойида "Cert International" халқаро сертификатлаш ташкилоти қўмита тизимидаги "Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти" унитар корхонасига халқаро сертификат топширди.
Батафсил...Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклигида янги давр

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакат пойтахти Токиода бўлиб турибди.
Батафсил...Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ Сайловларни кузатиш миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Каетана де Зулуэта Оутрамни қабул қилди.
Батафсил...Давлат активларини самарали бошқариш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш натижадорлиги ва бу йўналишдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Батафсил...Йўл хўжалиги бўйича Фармон ва Қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йилнинг 9 декабрь куни "Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5890-сонли Фармонга, шунингдек, "Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорга имзо чекди.
Батафсил...Минтақавий мулоқотни ривожлантиришнинг сифат жиҳатидан янги босқичи

Тошкентда 29 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил...Уй-жойлар қуриш бўйича янги тизимни амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 ноябрь куни қишлоқлар ва шаҳарларда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил...Қўмита томонидан брифинг ўтказилди

2019 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Мамлакатдаги йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда автомобиль йўллари тармоғини такомиллаштириш борасидаги ишлар" мавзуида брифинг ўтказилди.
Батафсил...