Янгиликлар
Иқтисодиёт барқарорлигининг асосий омили – экспорт
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил...Туризм – мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 февраль куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий таҳлил қилинди.
Батафсил...Маҳаллийлаштириш дастури ва импортни қисқартириш режаси таҳлил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни импорт ҳажмини қисқартириш ва маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини таҳлил қилиш, бу борадаги энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Батафсил...100 дан зиёд янги йўл техникалари харид қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида соҳага оид кўплаб вазифалар қатори қўмита таркибидаги корхоналарни йўл-таъмирлаш техникаси, моддий-хомашё ресурслари билан етарли даражада таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган эди.
Батафсил...Президент Бухоро шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
Президентимизнинг ўтган йилги ташрифидан сўнг Бухоро вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Янги уй-жойлар, йўлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, маданият ва спорт мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Батафсил...Ўзбекистон Президенти "Женерал Электрик" компанияси вице-президентини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 февраль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг "Женерал электрик" компанияси вице-президенти Рональд Жеймс Поллеттни қабул қилди.
Батафсил...Ўзбекистон Республикаси Президенти Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13 февраль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари, стратегия ва молия вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Ким Донг Ённи қабул қилди.
Батафсил...Барча саъй-ҳаракатларимиз ободлик, бунёдкорлик ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилсин
Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида пойтахтимиз туманларида бўлди.
Батафсил...Қўмита тизимидаги корхоналарда 3 мингта янги иш ўринлари очилади
2018 йил давомида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги корхоналарда 3 мингта йўлчилар учун қўшимча иш ўринлари очилади. Бу ҳақда қўмита раиси А.Абдувалиев фаоллар иштирокида ўтказилган селектор йиғилишида маълум қилди.
Батафсил...Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Батафсил...