Янгиликлар
"Асрларга татигулик йиллар..." радиофильми
Мустақиллик йилларида барча жабҳаларда бўлгани каби, йўлсозлик соҳасида ҳам ўзгаришлар, янгиланишлар даври бўлди. Амалга оширилган ислоҳотлар кўлами шу қадар кенг-ки, мангуликка муҳрланган чорак асрлик даврнинг ҳар бир йилини асрларга татигулик даражада аҳамиятли десак муболаға бўлмайди. Бу ислоҳотлар "Ўзбекистон" радиоканали орқали эфирга узатилган "Асрларга татигулик йиллар..." радиофильмида ўз аксини топган.
Батафсил..."Огоҳликка даъват – давр талаби" мавзуида маънавий-маърифий тадбир
"Ўзавтойўл" АКда компания тизимидаги ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари иштирокида "Огоҳликка даъват – давр талаби" мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Батафсил...Япония делегациясининг ташрифи
Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланиб бормоқда.
Батафсил..."Пойтахт" информатсион дастурида "Ўзавтойўл" АК томонидан чорак аср давомида амалга оширилган бунёдкорлик ишларига бағишланган лавҳа
"Тошкент" телерадиоканалининг "Пойтахт" информацион дастурида "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси томонидан чорак аср давомида амалга оширилган бунёдкорлик ишларига бағишланган лавҳа тайёрланди. Унда мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ривожида автомобиль йўлларининг аҳамияти, йўлсозлик соҳаси ривожи учун бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, мустақилликнинг 25 йиллигига байрам совғаси сифатида тайёрланаётган объектлар хусусида сўз боради.
Батафсил...Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши мажлиси тўғрисида
2016 йил 27 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Батафсил..."Ўзавтойўл" АК Бошқарувининг 2016 йил I ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиши
2016 йилнинг 26 июль куни "Ўзавтойўл" АК мажлислар залида компания бошқарувининг 2016 йил I ярим йиллик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни компания бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.
Батафсил...Наманганлик йўлсозларнинг байрам совғаси: Янгиқўрғон тумани марказида янгиланган кўприк
Мустақилликнинг қутлуғ 25 йиллик санаси арафасида Наманганнинг барча шаҳар ва туманлари бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари авжида. Ўзининг олмалари-ю, бетакрор табиати билан донг таратган Янгиқўрғонда ҳам бугун байрам шукуҳи устувор. Юртбошимиз раҳнамоликларида олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий йўналишдаги чора-тадбирлар ҳар бир туман аҳлини турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Батафсил...Самарқанд вилоятида йўлсозлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан матбуот анжумани
Жорий йилнинг иккинчи чораги якунида Самарқанд шаҳридаги вилоят Матбуот уйида вилоятдаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қайта қуриш, тўла таъмирлаш ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида асосий фаолият бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Батафсил...ЎЗБEКИСТОН — ДУНЁ ЙЎЛЛАРИ ТУТАШГАН ЮРТ
"Ўзбекистон овози" газетасининг 14 июль сонида чоп этилган "Ўзбекистон дунё йўллари туташган юрт ёки истиқлол йилларида барпо этилган автомобиль йўллари ҳақида" мақола "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси томонидан чорак аср давомида амалга оширилган бунёдкорлик ишларига бағишланади. Унда мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти ривожида автомобиль йўлларининг аҳамияти, йўлсозлик соҳасининг савоби ва масъулияти, мустақиллик йилларида қурилган ва реконструкция қилинган 5000 киллометрдан ортиқ халқаро ва давлат аҳамиятига молик йўллар, 200 га яқин кўприк ва йўл ўтказгичлар ҳақида сўз боради.
Батафсил...Оқсаройда қабул
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15 июль куни Оқсаройда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА) президенти Чинг-Куо Вуни қабул қилди.
Батафсил...