Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ахборотларни олишга доир сўровларни кўриб чиқиш РEГЛАМEНТИ

18451 Чоп этиш Юклаб олиш (92 Kb)

1. УшбуРегламент Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятитўғрисидаги ахборотларни олишга доир сўровларни қабул қилиш ва кўриб чиқиштартибини белгилайди. 

2. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидагиахборотларни олишга доир сўровларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ЎзбекистонРеспубликасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигитўғрисида"ги Қонуни ҳамда мазкур Регламент билан белгиланади. 

3.
Қўмита фаолиятитўғрисидаги ахборотларни олишга доир сўров – ахборотдан фойдаланувчининг Қўмита фаолиятитўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш ҳақида Қўмитага ва (ёки) унинг мансабдор шахсларига йўлланадиганоғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги)талабидир. 

 

ЎзбекистонРеспубликаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги ахборотларни олишгадоир сўровни кўриб чиқиш 

 

4. Ахборотданфойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн бешкунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.


5. Оммавий ахборот воситасининг Қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборотларни олишгадоир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўровикўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.


6. Агар ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш Қўмита ваколатларига кирмаса,сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига эга тегишли органга рўйхатданўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчиэса бу ҳақда хабардор қилинади.


7. Расмий нашрларда, оммавий ахборот воситаларидаэълон қилинган (чоп этилган) ёхуд расмий веб-сайтларда жойлаштирилганахборотлар сўралганда давлат солиқ хизмати органлари сўровга бериладиганжавобда сўралаётган ахборот эълон қилинган (чоп этилган) расмий нашрнинг,оммавий ахборот воситасининг номи, чиқарилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки)сўралаётган ахборот жойлаштирилган расмий веб-сайтнинг электрон манзилиникўрсатган ҳолда ҳавола бериши мумкин.


8. Агар
Қўмита олинган сўровбўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатларитўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўроврўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли жавоб юборади.


9. Сўров рад этилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавобюборилади.


10 Қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборотларни олишга доир сўровларни қабул қилиб олиш,уларнинг ҳисобини юритиш, раҳбариятга тақдим этиш, раҳбариятнинг муносабат белгисигаасосан ижрочига этказиш, ижрочи томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйичатақдим этилган жавобни мурожаат муаллифларига юбориш учун Қўмитанинг умумийбўлими масъул ҳисобланади.


11. Қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборотларни олишга доир сўровлар ҳар иш куни соат09-00 дан 18-00 га қадар қабул қилинади, соат 18-00 дан сўнг келиб тушган мурожаатларкейинги иш кунида кирим қилинган ҳисобланади. 

12. Қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборотларни олишга доирсўровларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Қўмитанинг масъул ижрочилари томонидан тайёрланган ва раҳбар ёкиунинг ўринбосари томонидан имзоланган жавоб хатлари Умумий бўлимга тақдим этилади. 


13
. Қўмита умумий бўлими жавоб хатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб, уларга чиқишрақамини қўйиб, белгиланган тартибда мурожаат муаллифига юборади. 

 

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидагиахборотларни олишга доир сўровларга қўйиладиган талаблар 


14.
Қўмита фаолияти тўғрисидаги ахборотларни олишга доир сўровлар ЎзбекистонРеспубликасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигитўғрисида"ги Қонунининг 20-моддаси талабларига жавоб бериши лозим.

 

Якунловчи қоидалар


15. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолиятитўғрисидаги ахборотлар олишга доир сўровларни қабул қилиш ва кўриб чиқиштартиби билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳалэтилади.



Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси расмий сайтига жойлаштириладиган ахборотлар ва ахборотга масъуллар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитасиининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

Конфиденциал ахборотлар сирасига кирадиган маълумотлар РЎЙХАТИ

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали