Қўмита янгиликлари
Биз танлайдиган йўллар
Ҳар қандай давлат учун йўллар – тараққиётни белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бугун Ўзбекистон автомобиль йўллари ҳақида гап кетганда, унинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида нималарни айтиш мумкин? Умуман, айни кундаги автомобиль йўллари қурилиши қай тартибда давом этмоқда? Йўллар қай мезонларга асосан таснифланади?
Батафсил...Кўкаламзорлаштириш бўйича тажриба алмашув
"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ҳудудий корхоналаридаги манзарали ўсимликлар питомникниклари раҳбар ва мутахассислари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Батафсил...Япония ҳукумати билан ҳужжатлар имзоланди
2018 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитасида – Япония ҳукуматининг "Иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт дастури" доирасидаги грантлар асосида, "Ўзбекистондаги йўл қурилиши ва таъмири учун Япония техникаларни беғараз тақдим этиш" бўйича ҳукуматлараро ҳужжатга имзо чекиш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил...ОТБ таклифи бўйича халқаро экспертнинг Ўзбекистонда бўлишига доир
Осиё тараққиёт банки томонидан қилинган мурожаатга асосан Ўзбекистондаги автомобиль йўллари ҳолатини ўрганиш мақсадида, шу соҳа бўйича халқаро эксперт ҳисобланган – Филипп Жордон мамлакатимизда бўлди.
Батафсил...Карьера куни
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Карьера куни-2018" меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Батафсил...Ҳуқуқий билимлар кунига бағишланган ўқув семинари
Автомобиль йўллари давлат қўмитасида ҳуқуқий билимлар кунига бағишланган, қўмита марказий аппарати ҳамда таркибий тузилма корхона ва ташкилотларининг ходимлари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Батафсил...Қўмита томонидан ўтказилган матбуот анжумани
2018 йилнинг 25 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Автомобиль йўллари қуриш ишлари сифатини ошириш, йўллардан фойдаланиш жараёнига комплекс ёндашув" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Батафсил...Бухоро вилоятида 85 километр янги замонавий йўл қайтадан қурилди
Яқинда халқаро аҳамиятдаги А-380 "Ғузор-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу" автомобиль йўлининг 355-440 км қисмларида – Бухоро вилоятининг Ромитон, Жондор ва Пешку туманлари ҳудудларидан ўтувчи 85 км қисмини 2 тасмали асфальтбетон қопламали йўлдан 4 тасмали цементбетон қопламали автомобиль йўлига ўтказиш лойиҳаси бўйича реконструкция қилиш ишлари тўлиқ якунланди.
Батафсил...Тошкент вилоятидаги йўлсозларнинг эришаётган натижалари
Тошкент вилоятида автомобиль йўлларини кўнгилдагидек сақлаш, уларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада эса Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг вилоятдаги бўлинмаси жамоаси жонбозлик кўрсатмоқда.
Батафсил...Шавкат Мирзиёев йўлларни сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берди
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Тошкент кўчасида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Батафсил...