Очиқ маълумотлар
Автомобиль йўллари қўмитаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида тузилган келишувга асосан "А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси тугрисидаги маълумот.
Автомобиль йўллари қўмитаси билан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида тузилган келишувга асосан "А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 964-1204 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳада 2020-2025 йиллар давомида 240 км узунликдаги 2 полосали асфальтобетон йўлини 2 полосали цементобетон йўлига ўтқазиш билан реконструкция қилиш режалаштирилган. Шу сабабли, лойиҳа доирасида ОТБ талабларига асосан "Ер ажратиш ва кўчириш режаси" (LARP) ҳисоботи ишлаб чиқилди. Қайта кўчириш режаси лойиҳа доирасидаги мажбурий бузилишни баҳолаш ва қабул қилиш тадбирлари, ҳамда аниқ белгиланган муддатлар ва бюджет ҳисобини ўз ичига олади.
Батафсил...2019 йил якунига кўра Автомобиль йўллари қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий МАЪЛУМОТ
2019 йил якунига кўра Автомобиль йўллари қўмитасининг асосий фаолият кўрсаткичлари тўғрисида маълумот
2019 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра Автомобиль йўллари қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида маълумот.
2019 йил 9 ойлик якунларига кўра, Автомобил йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий маълумот.
АНДИЖОН ВА НАМАНГАН ВИЛОЯТЛАРИДА АҲОЛИНИ КЎЧИРИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ
Ўзбекистон Республикасининг Андижон ва Наманган вилоятларида умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш. Ушбу лойиҳалар Андижон вилоятининг 7 та (Олтинкўл, Асака, Булоқбоши, Избоскан, Мархамат, Қўрғонтепа ва Улуғнор) туманларида жами 90 км бўлган 11 та маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни ва Наманган вилоятининг 8 та (Поп, Чуст, Наманган, Косансой, Уйчи, Янгиқўрғон, Учқўрғон ва Норин) туманларида жами 161 км бўлган 10 та маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни тўла таъмирлашни ўз ичига олади.
Батафсил...