Янгиликлар
ШҲТнинг Остона саммити
Саммит 9 июнь куни Остона шаҳрининг Мустақиллик саройида давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев раислигида ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этди.
Батафсил...Кенг кўламли ва самарали учрашувлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди.
Батафсил...БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифига доир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 2017 йил 9 июнь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.
Батафсил...Пойтахт кўчаларининг аввалги ва ҳозирги кўринишлари
Бугунги кунда Тошкент кўчалари ва йўлларида таъмирлаш ва қайтадан қуриш жараёнлари давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Батафсил...Ўзбекистон Президентининг Остона шаҳрида ўтадиган ШҲТ саммитида иштироки тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 8-9 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Остона шаҳрида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Батафсил...GM Uzbekistan янгиланган Tracker автомобилини ишлаб чиқаради
Президент Андижон вилоятига ташрифи жараёнида GM Uzbekistan ишлаб чиқарувчи янги автомобиль билан танишди.
Батафсил...Барча саъй-ҳаракатларимиз замирида халқимиз манфаатлари мужассам
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 июнь куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Батафсил...Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2 июнь куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Батафсил...Инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш – энг муҳим ва долзарб вазифа
Тошкент шаҳрида 30 май куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари давомида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларнинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш масалалари кўриб чиқилди.
Батафсил...Бензин харид қилишда тўланадиган йўл солиғи қаёққа кетмоқда?
Бугун ҳеч кимга сир эмас, ҳар куни дуч келаётган манзарамиз ҳам, манзилимизни яқин қиладиган ҳам, яширишнинг ҳожати йўқ – гоҳида асабларимизни таранг қиладиган макон ҳам бу – йўллар. Бу ҳақда кўп гапирилди: танқид ҳам қилинди, ўрнига қараб, мақталди ҳам. Бир ҳақиқатни унутмаслик керакки, бугун жараён бир жойда тўхтаб қолгани йўқ. Бу соҳага оид Президент фармони ва қарорлари, ҳукуматнинг қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Хўш, ўзгаришлар кечмоқдами ва улар нималардан иборат? Бугун йўловчиларнинг манзили равон бўлиши учун нималар қилинди ва муаммолар нималардан иборат?
Батафсил...