Янгиликлар
АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари билан учрашув
2017 йилнинг 25 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Даниел Розенблумни қабул қилди, - дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ расмий сайти.
Батафсил...Инсон манфаатларини таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш – барча саъй-ҳаракатларимизнинг асосидир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Батафсил...Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди.
Батафсил...Шавкат Мирзиёев мартда Қозоғистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мартда Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда пайшанба куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 16-йиғилиши жараёнида маълум бўлди.
Батафсил...Ўзбекистондаги қайси минтақавий ички йўллар таъмирланади?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йилнинг 14 февраль куни имзоланган "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ икки йил давомида таъмирланадиган мамлакатдаги ички йўллар ва кўчалар вилоятлар ва туманлар кесимида тасдиқланди.
Батафсил...Қаттиқ қазилма конларини ўзлаштиришга инвестициялар ҳажми оширилади
Ўзбекистонда 70 фоиздан ортиқ қаттиқ қазилма конлари қайта ишлашга жалб қилинмаган.
Батафсил...Фанлар академиясига қатор институтлар қайтарилди
Президент муқаддам ёпилган бир қатор институтларни Фанлар академиясига қайтарди.
Батафсил...Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди.
Батафсил...Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йилнинг 14 февраль куни "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон билан бир қаторда "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорларни ҳам имзолади.
Батафсил...Ўзбекистон Президенти "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади
Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Батафсил...