Янгиликлар
Шавкат Мирзиёев – Ўзбекистоннинг сайланган Президенти

5 декабрь куни пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Президент сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
Батафсил...Ўзбекистонда "жимлик куни"

Ўзбекистонда сайловдан олдинги сўнгги бир кунда сайловолди ташвиқот ўтказиш тақиқланади.
Батафсил..."Тошкентдан Хоразмгача..."
Бугунги кунда шу машҳур қўшиқни хиргойи қилганингизда, беихтиёр бу икки юрт ўртасидаги йўлнинг неча километрлиги ёдингизга тушади. Йўлни эслагандан кейин эса, уларнинг бугунги ҳолатини ҳам кўз олдингизга келтиришингиз табиий. Дадил айтиш мумкинки, бу йўллар бугун замон талабларига мос ҳолда – ҳам қурилмоқда, ҳам таъмирланмоқда.
Батафсил...Тошкент-Душанбе авиарейслари январдан қайта тикланади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Батафсил...Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва РФ мудофаа вазирлари ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани имзолади.
Батафсил...Валюта сиёсати эркинлаштирилади

Ўзбекистонда валюта сиёсатининг кенг миқёсда эркинлаштирилиши кутилмоқда.
Батафсил...Фидель Кастро вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши Раиси Рауль Модесто Кастро Русга мамлакатни бир неча ўн йил давомида бошқарган атоқли сиёсат ва давлат арбоби Фидель Алехандро Кастро Руснинг вафоти муносабати билан Куба раҳбарияти ва бутун халқига самимий далда ва таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Батафсил...Равон йўллар учун замонавий техникалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартда қабул қилинган "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2313-сонли қарорида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш мақсадлари 2015 йилдан 2019 йилга қадар жами 993 дона жихозлар ва йўл-қурилиш техникаларини харид қилиш; 28 жамланмада асфальт-бетон, цемент-бетон заводлари, бетон қориштириш ускуналари, тош майдалаш ва саралаш линиялари ҳамда бошқа техникаларни харид қилиш, шу йўл билан ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ишларини амалга ошириш белгилаб берилган эди.
Батафсил...Эркин иқтисодий зоналар тўрттага кўпаяди

Ургут, Ғиждувон, Қўқон ва Хозараспда эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Батафсил...Ўзбекистон – Туркия: ҳамкорликнинг янги имкониятлари

17 ноябрь куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Батафсил...