Қўмита янгиликлари
Пойтахт кўчаларининг аввалги ва ҳозирги кўринишлари
Бугунги кунда Тошкент кўчалари ва йўлларида таъмирлаш ва қайтадан қуриш жараёнлари давом этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Батафсил...Тошкент йўлларидаги таъмирлаш ишлари давом этмоқда
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси бошқарув кенгаши томонидан 2017 йилнинг 7 март куни тасдиқланган "2017 йилда Тошкент шаҳри туманларининг йўл инфратузилмасини ривожлантиришнинг манзилли дастури"га мувофиқ пойтахт кўчаларидаги таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Батафсил...1-чоракда бажарилган ишлар - амалий мисолларда
Аввал хабар берганимиздек, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан 2017 йилнинг ўтган 1-чораги давомида Инвестиция дастури бўйича 59,7 млрд. сўмлик реконструкция ишлари, капитал таъмирлаш дастури бўйича 9,4 млрд. сўмлик, жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бўйича эса 195,3 млрд. сўмлик миқдоридаги бажарилди. 710 километрдан ортиқ умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди.
Батафсил..."Қамчиқ" довонидаги юк машиналарига чеклов жорий этилади
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида ҳаракатланаётган юк автотранспортларининг - ўққа тушадиган юкламаси 11,5 тоннадан ортиқ бўлганларига рухсат берилмайди.
Батафсил...Матбуот анжумани ўтказилди
2017 йилнинг 24 апрель куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Равон автомобиль йўллари – инсон манфаатларининг муҳим омили" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Батафсил...Қўмита раиси ўринбосари – бош муҳандис тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги ПҚ-2877-сонли қарорига биноан Обид Адилов Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.
Батафсил...Йўл қурилишини назорат қилувчи Давлат инспекцияси ташкил қилинди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги қарорига биноан бевосита ҳукуматга бўйсунувчи ҳамда Республикадаги йўл қурилишини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ташкил этилди.
Батафсил..."Аму – Бухоро" канали устидаги янги кўприк фойдаланишга топширилди
Наврўз айёми шукуҳи давом этаётган шу кунларда йўлсозлар яна бир йирик бунёдкорлик лойиҳасини амалга оширишди. Ўзбекистон миллий автомагистрали тизимидаги Қоровулбозор тумани орқали ўтувчи Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов халқаро автомобиль йўлидаги вилоятлараро Аму – Бухоро канали устида барпо этилган янги замонавий кўприк фойдаланишга топширилди.
Батафсил...Йўлсозлар Наврўзни байрам қилишди
Ўзбекистон Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси мажлислар залида "Ўлкамизга хуш келдинг, Наврўз!" мавзуида маданий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.
Батафсил...Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси раиси ва раиснинг биринчи ўринбосари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 18 мартдаги ПФ-4991-сонли Фармони билан Абдураҳмон Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Батафсил...