Қўмита янгиликлари
2017 йилда 260 км автомобиль йўллари қурилади ва таъмирланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида"ги қарорига асосан жорий йилда мамлакатимиз бўйича жами 260 км узунликдаги автомобиль йўллари янгидан қурилади ёки реконструкция қилинади.
Батафсил...Навоийлик йўлсозлар фаолияти
Навоий вилояти ҳудудининг катталиги жиҳатидан мамлакатимизда Қорақалпоғистон Республикасидан кейинги иккинчи ўринда туради. Мазкур вилоятдан ўтган магистраль йўллар ҳам шу улкан ҳудудга мос келиши аниқ.
Батафсил...Наманган шаҳрида йўллар ва коммуникациялар яхшиланади
Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси бўлажак уч йил давомида янада яхшиланади.
Батафсил...Йўлсозликда 2016 йилнинг муҳим ютуқлари
Гарчи 2016 йил якунига бироз вақт бор бўлса-да, йўлсозлар учун ўтиб бораётган йилимизнинг муҳим натижаларига назар ташлаб, эришилган натижаларни таҳлил этиш, шу орқали эндиги вазифаларни белгилаб олиш муҳим ҳисобланади. Хўш, якунига етаётган йил соҳа учун қандай натижалар йили бўлди?
Батафсил..."Тошкентдан Хоразмгача..."
Бугунги кунда шу машҳур қўшиқни хиргойи қилганингизда, беихтиёр бу икки юрт ўртасидаги йўлнинг неча километрлиги ёдингизга тушади. Йўлни эслагандан кейин эса, уларнинг бугунги ҳолатини ҳам кўз олдингизга келтиришингиз табиий. Дадил айтиш мумкинки, бу йўллар бугун замон талабларига мос ҳолда – ҳам қурилмоқда, ҳам таъмирланмоқда.
Батафсил...Равон йўллар учун замонавий техникалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартда қабул қилинган "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2313-сонли қарорида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш мақсадлари 2015 йилдан 2019 йилга қадар жами 993 дона жихозлар ва йўл-қурилиш техникаларини харид қилиш; 28 жамланмада асфальт-бетон, цемент-бетон заводлари, бетон қориштириш ускуналари, тош майдалаш ва саралаш линиялари ҳамда бошқа техникаларни харид қилиш, шу йўл билан ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ишларини амалга ошириш белгилаб берилган эди.
Батафсил...Фарғонанинг равон йўллари
Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги "2016 йилги Инвестиция дастури тўғрисида"ги ПҚ-2458 қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 126-сонли қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш асносида 8,6 км автомобил йўллари тўла таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Батафсил..."Ўзавтойўл" АК раҳбариятида янги тайинланиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 октябрдаги 367-сонли қарори билан Обид Адилов "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси лавозимига тайинланди.
Батафсил...2016 йилнинг 9 ойидаги йирик амалий натижалар
2016 йилдаги Инвестиция дастури ижроси бўйича "Ўзавтойўл" компанияси тизимига кирувчи корхоналар томонидан 2016 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 138,9 км узунликдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди. Бу рақамлар компания бошқарувининг жорий йил 9 ойи якунларига бағишланган йиғилишида таъкидланди.
Батафсил..."Ўзавтойўл" АК бошқарувининг 2016 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича йиғилиши
2016 йилнинг 22 октябрь куни компания бошқарувининг 2016 йил 9 ойлик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил...