Қўмита янгиликлари
Юксак мукофотларга сазовор бўлган йўлсозлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августда имзоланган "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига биноан бир гуруҳ йўлсозлар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлишди. Жумладан,
Батафсил...Янгиланган Қўқон йўллари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан Қўқон шаҳрида ўтказиладиган фестивалга тайёргарлик кўриш мақсадида шаҳар ҳудудидаги ва шаҳарга олиб келувчи автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Батафсил...Қўмита томонидан брифинг ўтказилди
2019 йилнинг 5 август куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўллари қурилиши ва йўл қопламалари сифатини яхшилаш" мавзуида брифинг ўтказилди.
Батафсил...Бухоро вилоятидаги 3,5 км йўл буткул янгиланди
Шу кунларда йўлсозлар томонидан – қадим Бухоро шаҳридан аэропортга олиб борадиган 3 ярим километрлик йўл бутунлай янгиланиб, фойдаланишга топширилди.
Батафсил..."kun.uz" сайтида эълон қилинган мақолага муносабат
2019 йилнинг 29 июнь куни "kun.uz" сайтида "Эски трамвай йўлларини таъмирлаш учун "Автойўл" пул олган, аммо ишларни бажармаган" номли мақола эълон қилинди. Мақолада Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шаҳардаги эски трамвай йўллари таъмири билан боғлиқ саволга шаҳар ҳокими "Албатта, трамвай йўлларини таъмирлаш 3 йил илгари "Автойўл" ташкилотига тегишли бўлган. Пули ҳам олинган, лекин ҳозирги ҳолатда қолиб кетган", - дея баёнот берилган. Бундан ташқари мақолада мазкур йўлларнинг бугунги кунда фойдаланишга қабул қилинмаганлиги ҳамда юзага келган аҳвол учун жавобгарлик масалалари ҳам кўтарилган.
Батафсил...Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудида қурилган янги автомобиль йўлини бориб кўрди.
Батафсил...5 ой давомида қилинган ишлар ҳақида маълумот
2019 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизим корхоналари томонидан жами 1627,8 млрд. сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилди.
Батафсил...Ховосда йўллар таъмирланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги "2019-2020 йилларда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани янги марказини қуриш юзасидан амалий чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 380-сонли қарори билан 2019-2020 йиллар давомида бажариладиган ишлар қаторида – йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш тадбирлари ҳам белгилаб берилди.
Батафсил...Германия билан қўшма корхона ташкил қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4145-сонли қарорида Автомобиль йўллари қўмитасига, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда – асфальтбетон қоришмалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш лойиҳасини тадбиқ этиш вазифаси юклатилган эди.
Батафсил...Хоразмдаги кўкаламзорлаштириш суръатлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида кўплаб вазифалар қатори Урганч-Шовот йўналиши бўйича кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича ҳам кўрсатма берган эди.
Батафсил...