Қўмита янгиликлари
Ўзбек миллий автомагистрали қурилиши масалаларига бағишланган матбуот анжумани
2016 йилнинг 15 март куни Миллий матбуот марказида "Ўзавтойўл" акциядорлик компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун "Ўзбек Миллий автомагистралини қуриш борасида амалга оширилган ишлар, белгиланган вазифалар, йўл ва кўприк қурилиши борасида эришилган натижалар, тажриба, янгилик ва муаммолар" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Батафсил...Йўлсозларнинг мафкуравий иммунитетини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир
"Ўзавтойўл" АКда компания тизимидаги ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари иштирокида ""ХХI аср фитнаси" мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Батафсил...А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлидаги бунёдкорлик ишлари
Мамлакатимизда халқаро талабларга тўла жавоб берадиган миллий автомагистраль барпо этиш, уни дунё йўлларига туташтириш, автотрассалар бўйида замонавий инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. Унга кўра, Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Батафсил..."Ўзавтойўл" АК Бошқарувининг 2015 йил якунлари бўйича йиғилиши
2016 йилнинг 20 январ куни компания Бошқарувининг 2015 йил якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни Бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.
Батафсил...Ўзавтойўл ДАКнинг ходимлари Бельгия ва Нидерландия давлатларида йўл объектларида тажриба алмашиш бўйича хизмат сафарида бўлдилар.
Жорий йилнинг 6-12 декабр кунлари автомобил йўлларини қуриш, таъмирлаш ва лойиҳалашда ривожланган Европа давлатлари билан тажриба алмашиш ҳамда Бельгия ва Нидерландия давлатларининг йўл объектлари билан танишиш мақсадида "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги корхона ва ташкилотлар вакилларидан иборат делегация хизмат сафарида бўлди.
Батафсил...Бухоролик йўлсозларнинг байрам совғаси
Жорий 2015 йилда Бухоро вилоятида халқаро ва давлат аҳамиятидаги 29,7 км йўл қайта қурилиши ва реконструкция қилиниши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда бу ишлар жадал суръатда давом этмоқда.
Батафсил...Германия делегациялари билан учрашувлар
"Ўзавтойўл" АКда Германиянинг қатор компаниялари иштирокида учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон ҳамда Германия Федератив Республикаси ўртасида автомобиль йўллари қурилиши бўйича йўлга қўйилган ҳамкорлик ва уни самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
Батафсил...IХ Халқаро саноат ярмаркаси якунлари бўйича 100 млрд. сўмликдан ортиқ шартномалар имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги "2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 26 октябридан 5 ноябрга қадар бўлиб ўтган мазкур тадбирда "Ўзавтойўл" АК тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳам иштирок этишди.
Батафсил..."Wirtgen" компанияси вакиллари иштирокида семинар
"Ўзавтойўл" ДАКда Германиянинг "Wirtgen International GmbH" компанияси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад - автомобиль йўлларини қуриш ва сақлаш ишларида қўлланиладиган замонавий инновацион технологиялар ва ускуналар билан танишиш ҳамда компания тизимида меҳнат қилаётган йўлсозлар ва уларнинг немис ҳамкасблари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборатдир.
Батафсил..."Ўзавтойўл" ДАК бошқарувининг 2015 йил 9 ойлик якунлари бўйича йиғилиши
2015 йилнинг 22 октябрь куни компания бошқарувининг 2015 йил 9 ойлик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.
Батафсил...