Қўмита янгиликлари
Иқтисодий салоҳиятимиз кўзгуси
"Халқ сўзи" газетасининг 2015 йил 18-июн сонида "Ўзавтойўл" Давлат аксиядорлик компанияси Бошқарув раиси ўринбосари Ш.Назаровнинг "Иқтисодий салоҳиятимиз кўзгуси" мақоласи эълон қилинди. Унда ўтган йиллар давомида йўлсозлик борасида амалга оширилган ишлар, соҳада эришилган натижалар ҳамда яқин йилларда амалга ошириладиган режалар хусусида сўз боради.
Батафсил...Урганчдаги кўчалар қайта қурилди
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида йўлсозлар томонидан Хоразм вилоятининг маркази Урганч шаҳридаги умумий узунлиги 14,1 км га тенг бўлган 11 та кўча қайтадан қурилиб, шаҳар аҳли учун қўшимча қулайлик яратилди.
Батафсил...Чимёнда дам олувчилар учун йўлсозлар совғаси
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ-чанғи комплексига олиб борувчи автомобил йўли таъмирдан чиқарилди. Бу эса – ёз мавсумини кўнгилдагидек ҳордиқ билан ўтказувчи юртдошларимиз учун йўлсозларнинг ўзига хос совғасидир.
Батафсил..."Ўзавтойўл" ДАКда янги тайинлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Алишер Амиров "Ўзавтойўл" давлат-аксиядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари – бош муҳандиси лавозимига тайинланди.
Батафсил...Самарқанддан Навоийгача бўлган автомобил йўллари таъмирланди
Яқин пайтгача Самарқанд шаҳри орқали Навоий, Бухоро ёки Урганчга автомобилда йўл олган ҳайдовчи ва йўловчилар айнан Самарқанд ва Навоий шаҳарлари ўртасидаги автомобил йўлининг сифатига эътироз билдиришар, йўл аҳволи ҳақли эътирозларга сабаб бўларди. Бугунги кунда айнан шу йўллар таъмирланди.
Батафсил...2015 йилда 111,6 км автомобил йўллари капитал таъмирланади
2015 йил 1 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро ва давлат аҳамиятида бўлган умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини 2015 йилда тўла таъмирлаш Дастури тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Батафсил..."Ўзавтойўл" ДАК бошқарувининг 2015 йил 1-чорак якунлари бўйича йиғилиши
2015 йилнинг 2 май куни "Ўзавтойўл" ДАК мажлислар залида компания бошқарувининг 2015 йил 1-чорак якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания таркибидаги ҳудудий бўлинмалар, компанияга бўйсунувчи соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни компания бошқарув раиси А.Абдувалиев бошқарди.
Батафсил...Йўлсозларнинг "Умид ниҳоллари" учун совғаси
Май ойида Урганч шаҳрида бўлиб ўтадиган "Умид ниҳоллари-2015" Республика спорт мусобақалари ўтказиладиган объектларга олиб борувчи кўчалар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, ёшлар спорт байрами учун тахт қилиб қўйилмоқда.
Батафсил...Тадбиркорлар ва манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги 59-сонли "2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооператсия биржасини ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан "Ўзавтойўл" ДАК тизимидаги корхоналар жорий йилнинг 29 апрел - 1 май кунлари "Ўзекспомарказ" МКМ ҳудудида ўтказиладиган тармоқ саноат ярмаркасида иштирок этади.
Батафсил...Республика ҳудудларидаги йўллар қурилиши ва таъмири бўйича масъуллар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йилги Инвеститсия ва таъмирлаш дастурларига киритилган йўл-қурилиш объектларида йўллар қуриш дастурини сўзсиз бажариш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш якунлари бўйича бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.
Батафсил...